Меню сайта


Проигрыватель


Аккаунты Райхон


Instagram


Календарь


Наш опрос

    Выберите лучший клип Райхон
    Всего ответов: 1190

Статистика



Главная » 2016 » Февраль » 24 » Райҳон – саҳна учун туғилган!
09:39
Райҳон – саҳна учун туғилган!

13-ШОУ! СЎНГГИ 13 ЙИЛДАГИ ЭНГ ЁРҚИН ШОУ!
Райҳон – саҳна учун туғилган!

Юзлаб чироқлар, ҳайратга солувчи махсус эффектлар, муҳташам саҳна декорацияси, баҳашам костюмлар, кўзни қамаштирувчи либослар, энг профессионал, синхрон рақслар, мукаммал ишланган саҳна кўринишлари... Ҳа, булар фақат Райҳоннинг шоуларига хос !

Айни пайтда энг шов-шувли шоуларни Бритни Спирс, Женнифер Лопез, Мадонна, Ники Минаж, Бейонси дунё бўйлаб тақдим этмоқда. Санаб ўтганларимнинг деярли барчасининг шоусида томошабин бўлганман. Бугун 13-шоуда, ҳа, Райҳоннинг ҳисоб бўйича 13-яккахон концертини томоша қилар эканман, ўзбекнинг ҳеч кимдан кам эмаслигига яна бир карра амин бўлдим. Райҳон – улкан энергетик қобилиятга эгалигини яна бир карра исботлади. Рақслар, ижро, режиссура – бутун бир шоу жаҳон андозаларига мутлақ жавоб беради. Бундай шоулар мега ареналарда тақдим этилишга мутлақ муносиб!

13-шоу! Сарф-харажат бирон деталдан тежалмаган! Ҳаммаси аъло! Таъбир жоиз бўлса, “Истиқлол” саҳнасида бирон жаҳон юлдузи ўз турнесини тақдим этаётгандек туюлди! 

Яккахон концерт тақдим этиш бобида 13 йил давомида орттирилган тажриба намоён қилинган шоу! Ортга назар ташласак, Райҳон йиллар давомида пишди: у илк концертини А.Навоий ДАКТда симфоник оркестр билан ўтказиб, кейин анъанани “Истиқлол”да давом эттирмоқда.  У концерт бошида сирли равишда пайдо бўлишни одат қилиб олди. Гоҳ, саҳна остидан , гоҳ саҳна тепасидан чиқиб келди. Сарой тепасида учди. Мураккаб акробатик вазифаларни уддалади. Блоклар орасилда сирли равишда ғойиб бўлди.  Райҳон ўз ишини севади. Шунданми, у янгиликлар устида ишлайди ва уларни синаб кўришдан қўрқмайди. 13 йилдирки, Райҳон ранг-баранг дастурлари билан ўз мухлисларини ҳайратга солиб келади. У – концертларига чипта сотилиши ҳеч қачон муаммо бўлмайдиган энг кучли 5 та санъаткорлар сафидан жой олган.  (Бу сафнинг илғор кетма-кетлиги:  Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Райҳон, Шаҳзода, Алишер Файз).

13-шоунинг энг эътиборли  жиҳатлари:

Биринчи блокни “Миср илҳомлари” деб номласак бўлади. Фиръавнлар, Клеопатра  тахти, мумиялар рақси – бетакрор уйғунлик! “Сенинг севгинг” қўшиғи ремикси билан концерт бошланди!

Кейинги блоклар: “Лондон илҳомлари”, “Ўзбек”, “Қора шляпали хоним”, “Бразилиянинг қизил ҳислари”. Ўзига хос чиқишлар!

Райҳон шоу қилиш бобида етакчи эканлигини исботлади. Бу биринчи марта эмас, охиргиси ҳам! У, сўссиз, “Шоулар қироличаси” эътирофига муносиб!

Концертни юқори савияда ташкил этишда “Proart” марказининг хизматлари ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Бунча меҳнатни бекамў кўст молиялашда бу марказнинг хизматлари катта. Райҳон фаолияти давомида “Proart”  билан иккинчи марта ҳамкорлик қилиши ва энг муҳими, ҳамкорлик муваффақиятли тарзда давом этмоқда.

Жасур ҲАМРОЕВ 

P.S.: Концертнинг биринчи куни тафсилотлари ижтимоий тармоқларда оммавий муҳокама қилинмоқда. Интернет фойдаланувчилари Райҳон ва Шаҳзоданинг концертларини солиштиришни бошлади. Уларга кўра, Райҳон айрим деталларни Шаҳзоданинг концертларидан олган. Бироқ, бунинг учун Райҳон Шаҳзоданинг ижодини муттасил кузатиб, қайсидир маънода уни ўз учун “идеал” санаши керак. Бироқ, бундай эмаслиги жуда кўпчиликка маълум! Шоу-бизнеснинг анча икир-чикирларини билганим ҳолда айтишим мумкинки, Райҳон ва Шаҳзоданинг позициялари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Райҳон шоу қилишни анча олдин бошлаган. Унинг концерт бериш бобида ғоялари етарли. Шаҳзода шоу қилишдан кўра, мулойим тарзда концерт беришни афзал билади. Агар, иккиласи ҳам бир хил тарзда концерт беришганида, Райҳон ва Шаҳзоданинг концертлари деган тушунчаларда ҳам фарқ сезилмаган бўларди!  Уларнинг қай бирига мухлислик қилиш эса ҳар кимнинг ўз хоҳишига боғлиқ. Шундай экан, нега керак ортиқча гап-сўзлар? Шаҳзода ёқса, Шаҳзодани тингланг! Райҳон ёқса, Райҳонни! Ахир, ҳар гулнинг ўз ифори бор!

Просмотров: 1332 | | Рейтинг: 3.4/13
Всего комментариев: 0
avatar